Birdamlik.Info
Birdamlik.Info RSS Feed
 
 
 
 

Birdamlik.Info

 

  Birdamlik Harakatining  Birdamlik-Info axborot markazi 2004 yilning kuz oyida ish boshlagan.

Markaz zamonaviy massmediya tehnologiyalariga ega. Axborot markazi  butun dunyo bo’ylab o’z jurnalistlariga ega.  

Birdamlik.Info markazi  birdamlik.info, ingliz tilidagi birdamlik.org saytlari hamda “Birdamik” onlayn radiosi muhariri hisoblanadi.

Shu kunlarda markaz “Muhojir” va “Birdamlik Info” gazetalari nashriyoti ustida ish olib boryapti.  

Tezkor va obyektiv ma’lumot yetkazishda va erkin axborot almashuvini yo’lga qo’yishda Birdamlik Info jamoasi tinmay mehnat qilayotirlar.

 

 

3 Fikrlar to “Birdamlik.Info”

  1. 1
    suhbatillo:

    assalomu alaykum azizlar men sizlarni sayifalaringizni ukib chikdim men ishonamanki sizlar juda zor narsaga kodirsizlar men ham fikirlaringga koshilaman deb yozgan bir 22 yoshlik bollaman omon bolnglar

  2. 2
    Собид:

    Ассалому алайкум!!!Бундай матонатли иш хаммани хам кулидан келавермайди.Хамиша юкорига караб учаверинглар!!!

  3. 3
    Турсун Бек Туразода:

    СУДДАГИ МАСКАРАД
    (Сирдарё вилояти Халк таълими бошкармаси бошлиги Халил Тураевнинг касддан камокка олиниши хусусида)

    Бизнинг ташкилотга мурожаат килган фукаро Тураева Мавлуданинг баён этишича, 2009 йил Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида мактаб ўқувчиларининг «Умид ниҳоллари-2009» спорт мусобақаларининг республика финал босқичи бўлиб ўтган.Мазкур сиёсий тадбирни очилиш ва ёпилиш тантаналарини муносиб утказиш максадида Узбекистон Республикаси Бош Вазири томонидан 2008 йил 25 ноябрда 07-16-35 сонли баённома тасдикланган булиб, «Умид нихоллари-2009» спорт мусобакаларининг Республика финал боскичини утказиш билан боглик молиявий харажатларни хисоб-китоб килиш буйича 11 кишидан иборат ишчи гурухи тузилиб, cарф-харажатлар тугрисидаги сметаси, ташкилий ижодий гурух рахбари Узбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари Вазирининг биринчи уринбосари Б.Сайфуллаев ва Сирдарё вилояти хокими А.Жалолов томонидан 2009 йил 20 апрелда тасдикланган, хамда уларнинг таркиби Сирдарё вилояти хокими томонидан имзоланган фармойиш оркали 2009 йил 21 апрел санаси билан турли идоралрга такдим этилган.Дастлабки тергов органлари томонидан судланувчи Сирдарё вилояти Халк таълими бошкармасининг собик бошлиги Х.Тураевнинг исботланмаган жиноий харакатлари Узбекистон Республикаси ЖКнинг 205-моддаси 2-кисмининг «а», «в» бандлари, 210-моддаси 3-кисмининг «б» банди билан нотугри квалифакация килиниб, мансаб ваколатини суистеъмол килиш окибатида конун билан курикланадиган давлат манфаатларига 66.704.775 сумлик жуда куп микдорда зарар етказганликда айбланиб, 13 йилга озодликдан махрум этиш жазоси тайинланган.Табиийки, суднинг бундай адолатсиз хукмидан Мавлуда Тураева ва химоячилар мутлако норози.Шу ерда Халкаро Инсон Хукуклари Ташкилотига ёзма равишда мурожаат килган Узбекистон халк маорифи аълочиси, судланувчи Халил Тураевнинг турмуш уртоги педагог Мавлуда Тураеванинг шикоят аризасинин хавола этамиз. « Ўз. Рес. ЖКнинг 210-моддаси 3-қисми “б” банди ва 205-моддаси 2-қисми «а,в» банди билан айбланиб судга берилган судланувчи Тўраев Халил Мухамматқулович менинг турмуш ўртоғим бўлади, у кишига нисбатан 21/1438-сонли жиноят ишини Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилоят судининг судьяси А.Қураматов томонидан 2010йилнинг 23 март куни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, юқорида кўрсатилган моддалар билан айбдор деб топиб муддати 13 йилга озодликдан махрум қилиш жазосини тайинлади.
    Суд томонидан менинг турмуш ўртоғим Х.М.Тўраевга нисбатан чиқарилган хукум ўта адолатсиз ва ноқонуний холатда чиқарилган деб хисоблайман ва бу хукум қуйдагиларга кўра ўз тасдиғини топмаганлиги сабабли мен Сизга шикоят ариза билан мурожаат қилишга мажбур бўлмоқдаман.
    Жумладан, турмуш ўртоғим Х.М.Тўраевга нисбатан ЖИБ Сирдарё вилоят суди томонидан чиқарилган хукмга кўра Гулистон шаҳрида ўтказилган «Умид нихоллари-2009» спорт мусобакаларининг финал боскичини ўтказиш бўйича Сирдарё вилояти Молия бошкармаси бошлиги, ишчи гурух рахбари А.Х.Таджиев билан узаро олдиндан жиноий тил бириктириб, мансаб ваколатини суистеъмол килиб, «Парабайт би плюс» хусусий корхонаси рахбари Ш.Нурдинова, «Машхура-Шерзод» хусусий фирмаси рахбари Рустамова Мавжуда, «Зарина МП» хусусий фирмаси рахбари М.Мирбаратова, «Барчиной лола хамкор» хусусий фирмаси рахбари О.Холбутаева, «Озода-Гулчехра» хусусий фирмаси рахбари Эшонкулов Исомиддин, «Мухиддин» тикувчилик ўкув маркази рахбари Муродова Мариям, «Умид ишонч хамкор» хусусий корхонаси иш бошкарувчиси К.Бекташев, Келес АТС” очиқ турдаги акционерлик жамияти рахбари Бутибаев Мирзатилла, «Ракс гунчаси» хусусий фирмаси рахбари Гиясова Карималар билан тузилган шартномаларга асосан номлари кўрсатилган корхона, хусусий фирма ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан курсатилган хизматлар ва етказиб берилган махсулотларнинг киймати уша вактдаги уртача бозор нахларидан жами 66.704.775 сум киммат бахолаганликда айблаган.
    Мазкур жиноят иши буйича турмуш уртогимга юкоридаги айбловлар асоссиз равишда куйилди.
    Жумладан, мазкур холат бўйича судда сўроқ қилинган гувох Нуриддинова Шохида қуйдагича кўргазма берган, яъни Сирдарё вилоятидаги “Умид ниҳоллари-2009” спорт мусобақалари финал босқичини ўтказишга тайёргалик кўришда иштирок этишни байрам ижодий гурухи рахбари Фарход Жўраев таклифига биноан келганлигини, Сирдарё вилоят ХТБ бошлиғи Х.М.Тўраевни умуман танимаслигини, тузилган шартномани хам ХТБ Тўраевни иштирокида унинг олдида тузмаганлигини, шартнома тузилган жой эса ХТБ бошқармаси биносида эмас, балким вилоят молия бошқармасида Жўраев Фарходнинг кўргазмаси билан тузганлигини, шартномадаги махсулотларни эса Ф.Жўраев кўриб кўрикдан ўтказганлигини, шартномада кўрсатилган нархлар қиммат деб бир неча марта нархни камайтириб берганини. Шунингдек шартнома тузилганидан кейин эса шартнома бўйича келишилган нархни тўлиқ тўламасдан 85% ни ўтказиб берилганлигини қолган 15% ни эса шу бугунги кунга қадар ўтказилмаганлигини ва бугунги кунда ХТБ шартнома шартларига кўра 15% миқдорда қарздор бўлиб турганлиги тўғрисида берган кўргазмаси ва мазкур биринчи холат бўйича эса бугунги кунга қадарли «Парабайт би плюс» хусусий корхонаси рахбари Ш.Нурдинова билан 06.04.2009 йилда 7Г-сонли, 07.04.2009 йилда 2/5-сонли, 07.04.2009 йилда 8/5-сонли ва 25.05.2009 йилда 26Г-сонли, жами 4 та холатда 95.337.100 сўмлик, биринчи ва иккинчи фон гурухи либослари, икки томонлама батут, 3Х6 хажмли «Умид нихоллари-2009» ва «Узбекистон Республикаси» байрокларини тайёрлаб бериш тугрисида «хусусий тадбиркор» Нурдинова Шохида Иброгимовна билан 4 та холатда 199.180.000 сўмлик, жами 8 та холатда 294.517.100 сўмлик тузилган шартномалар бугунги кунга қадарли тергов органи ва суд органи томонидан хам ноқонуний деб топилган эмас. Юқорида кўрсатилган хар-бир холат бўйича шартномада кўрсатилган нархларни уларнинг асосли эканлигини фақат Х.М.Тўраевнинг бир ўзининг ташабуси билан молиявий харажатлар учун пул ўтказилмасдан балким хар бир холат бўйича Таджиев рахбарлигидаги ишчи гурухининг қарори ва шу қарори юзасидан чиқарилган баённомалар асосида амалга оширилган.
    Шунингдек Ўз.Рес.ФК нинг 26-бобида “Шартнома тушунчаси ва шартлари” белгилаб қўйилган бўлиб ва шу ФК нинг 354-моддасида “Фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар. Шартнома тузишга мажбур қилишга йўл қўйилмайди, шартноманинг шартлари тарафларнинг хоҳиши билан белгиланади, тегишли шартннинг мазмуни қонун хужжатларида кўрсатиб қўйилган холлар бундан мустасно” деган талабига тергов органи ҳуқуқий бахо бермаган. Демак бу қонун талабига кўра юқоридаги тузилган шартномалар бугунги кунда хам кучида турибди. Вахоланки бундай холатда менинг турмуш уртогим Х.М.Тураевни кандай айбдор деб айтиш мумкин.
    Иккинчи холат буйича судда гувох тариқасида сўроқ қилинган Рустамова “Машҳура-Шерзод” фирмаси раҳбари бўлиб ишлашлигини, умид ниҳоллари бўйича баддий ижодий гурух раҳбари Фарход Жўраев шартнома тузишга жалб қилгани шартнома бўйича тикиладиган кийимларни эскизларини берганлигини, шартнома эса молия бошқармасида комиссия иштирокида кўриб чиқилганини улар шартномада кўрсатган нархлар қимматлиги учун нархини арзонлаштириш керак дегани ва уларнинг таклифидан келиб чиқиб имкони борича арзонлаштиргапнини ва шу вақтда ХТБ бошлиғи Х.Тўраев қатнашмаганлигини у кишини умуман кўрмаганлигини шартномага имзо қўйганидан сўнг шартномани Хакимжон исмли шахсга ташлаб кетганлигини ва бугунги кунга қадарли ХТБ 21 000000 сўм миқдорида қарздор бўлиб турганлигини суддан эса шу қарзни ХТБ дан ундириб беришни сўраб кўргазма берди. Бундан ташқари вилоят назорат тафтиш бошқармаси шартномадаги нархни 2000000 сўмга қисқартириб ташлаганини кейинчалик эса Республика экспертизаси томонидан қайта текширилиб унга 1000000 сўм қайта қўшиб бериш тўғрисида хулоса берганлиги ҳақида ҳам кўргазма бериб ўтди.
    Юқоридаги кўрсатиб ўтилган важимни яъни турмуш уртогимни айблаб бўлмайди ва унга қўйилган айблов эса ўз тасдиғини топмаган. Жумладан, “Сирдарё вилоят хокимининг 21 май 2009 йил 104-Ғ-сонли Фармойишининг 3-бандида вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Р.Исмоиловга, Вилоят манополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб қуватлаш бошқармаси И.Худойбердиевга, вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Э.Ходжақуловга вилоят халқ таълими бошқармаси билан тегишли таъминот ташкилотлари ўртасида белгиланган тартибда шартномалар тузилишини ва нархлар асослигини таъминлаш хамда молиявий харажатларни хисоб-китоб қилиш ишчи гурухи томонидан расмийлаштириш юклатилган. Шу Фармойишнинг 4-бандида эса молия вазирлиги Сирдарё вилояти бўйича назорат тафтиш бошқармаси Рўзимбоевга ўтказиладиган маблағларнинг қонуний ишлатилиши устидан тегишли тартибда назорат ўрнатиш вазифаси юклатилган”
    Бинобарин юқорида номлари қайд этилган ходимлар томонидан барча тузилган шартномалар текширилиб кўздан кечирилиб хар бир ўтказилган пул маблағи учун баённомалар тузилган бўлиб ва шу байённомаларга асосан пул ўтказилгандир. Демак Х.М.Тўраевни шартнома тузишда нархни қиммат нархда тузди деб айблаб бўлмайди чунки нархлар бўйича комиссия аъзолари ўз хулосаларини беришган.
    Учинчи холат буйича судда гувох тариқасида чақирилиб сўроқ қилинган М.Мирбаратова ўз кўргазмасида “Зарина-МП” фирмасининг директори бўлиб ишлашлигини вилоят молия бошқармасига барча тадбиркорларни чақиришаётганини ва у хам келиб умид нихоллари бўйича эскизлар билан танишиб шартнома тузганлигини шартномани эса молия бошқармасига ташлаб кетганлигини хамда ХТБ бошлиғи Х.Тўраевни умуман кўрмаганлигини баён қилиб кўргазма берди. Бу холатда хам худди юқорида кўрсатилган эъпизодлар каби айбдор деб топилган эълон қилинган ва юқоридаги кўрсатган важларимни таъкидлаб ўтаман ва асоссиз хукм чикарилган.
    Туртинчи холат буйича хам шуни такидлаб ўтиш мункинки, яъни жиноят иш бўйича олинган барча баённомалардан бирида “Умид нихоллари 2009” спорт мусобақаларининг ўтказиш билан боғлиқ молиявий харажатлар хисоб-китоби бўйича ишчи гурухи рахбари А.Х Таджиев рахбарлигидаги 2009 йил 5 июн куни тасдиқланган баённомада, ишчи гурухи аъзоларининг тўлиқ иштирокида кўриб чиқилиб ва барча аъзоларнинг розилиги олинганлиги тўғрисидаги имзолари олинганидан сўнг Х.Тўраев томонидан “Умид ишонч хамкор Савдо” хусусий корхонасига пул маблағи ўтказилиб берилган. Демак бу холатда фақат Х.Тўраевнинг ўзи ишчи гурухининг розилигисиз ўтказмаганку, агарда у томонидан пул ўтказиш тўғрисидаги тўлов топшириқномасига имзо қўйиб пул ўтказилсин дегани билан банк хам ўтказмас эдику. Банк шу баённома асос бўлгани учун хам ўтказганку. Нима учун бу холатларда ХТБ бошлиғи Х.Тўраев фақат бир ўзи жавобгар бўлиши керак. Бу ишчи гурухининг аъзоларининг барчасини жавобгарлигини хал этмай туриб бу холат ва бошқа холатлар бўйича хам Тўраевни жавобгар қилиб айбдор деб топиб булмайдику.
    Бешинчи холат буйича судда гувох тариқасида чақирилиб сўроқ қилинган Холбўтаева шартнома тузганлигини, шартнома тузишда ихтиёрий равишда тузганлигини шартнома бўйича кўрсатилган пул маблағи тўлиқ ўтказилиб берилмасдан бугунги кунда ХТБси 4 000 000 сўм миқдорда қарз бўлиб қолганлигини ва шу сумма ундирилмаганлиги сабабли бу хақда вилоят хокимлигига хам 2009 йил нинг 3 август куни мурожат қтлганлиги тўғрисида кўргазма берган у хам Тўраевни кўрмаганлигини Таджиевга бориб учрашганлигини у эса қолган 4 000 000 сўм пулни ўтказилишига розилик бермай пайсалга солиб келаётганлиги тўғрисида кўргазма берган кўргазмаси хам унинг айбсизлигини тасдиқлайди.
    Бу холат бўйича хам Х.Тўраев пул маблағини ўтказиш учун шартномани ўзи тузмаганлиги шартнома молия бошқармасида гурух иштирокчиларининг ўрганиб чиқиши асосида тузилганлиги ва ўтказилган пул хам ишчи гурухи рахбари А.Х.Таджиев томонидан тасдиқланган ва унинг бошчилигидаги аъзолари томонидан 2009 йил 8 майдаги, 2009 йил 24 майдаги баённомаси асосида пул маблағи ўтказилган бўлиб бу холатда Х.Тўраевни айблаб бўлмайди ва хукм чиқаришга хам асос мавжуд эмасдир.
    Мазкур эъпизод бўйича қуйдагилар Х.Тўраевни айбсизлигини тасдиқлайди, яъни судда сўроқ қилинган М.Муродова хам шартнома тузишда вилоят молия бошқармасига чақирилганлигини. Шу ерда штаб ташкил қилинганлигини. Комиссия аъзолари ишлаганлигини шартномани биргаликда кўриб чиқилганини Тўраевни шартномага аралашмаганлигини такидлаб берган кўргазмаси, айбсиз эканлигини тасдиқлайди.
    Шунингдек шартнома асосида пулни ўтказилишига сабаб яъни асос ишчи гурухи томонидан тасдиқланган 2009 йил 25 апрел кунги ва 2009 йил 13 майда тасдиқланган баённома асос бўлган. Бу холатда хам Х.Тўраев бирон бир киши билан жиноий тил бириктирмаганлигини кўрсатиб турибди.
    Х.М.Тураевга бу эъпизод бўйича суд томонидан юқоридаги эъпизодлар қатори асоссиз равишда айбланган ва юқорида кўрсатган важларга асосан суддаги тўпланган хужжатларга асосан айблов хукми чиқариб бўлмайди, аксинча оқлов хукми чиқаришга асослар тўлиқ етарли булган.
    Нархларнинг бахоланишига, “Умид нихоллари-2009” спорт мусобақаларини ўтказиш билан боғлиқ молиявий харажатларнинг сарфланишига Тўраев томонидан имзолагнан тўлов топшириқномаси асос бўлмасдан балким, ишчи гурухи рахбари Таджиев томонидан 2009 й. 13 майдаги. 2009 йил 22 майдаги, 2009 йил 24 майдаги тасдиқланган баённома асос бўлган бу баённома бўлмаганида биронта хам сумма ХТБ дан ўтмаган бўлар эди.
    Х.М.Тўраевга суд томонидан қўйилган бу айблов эъпизод бўйича қуйдаги холатни келтириши мункин. Яъни “Умид нихоллари-2009” спорт мусобақалари Республика финал босқичини ўтказиш билан боғлиқ молиявий харажатларни хисоб–китоб қилиш гурухи томонидан Сирдарё вилояти хокимининг 2009 йил 11-майдаги 93-Ғ-сонли фармойишини бажариш мақсадида 2009 йил 22 майдаги тасдиқланган баённома асосида “Келес АТС” очиқ турдаги акционерлик жамиятига транспорт хизмати кўрсатилиши учун олдиндан 50 % миқдорида пул ўтказилиб берилган. Бу ерда хеч қандай ноқонуний равишда қўшиб ёзиш холати бўлмаган. Шу сабабли бу эъпизод бўйича хам Х.М.Тўраевга нисбатан оқлов хукми чиқарилиши лозим эди.
    Айбловдаги бу эъпизод бўйича хам Х.М.Тўраевнинг умуман айби йўқ, юқорида қайд қилинган яъни 12 кишидан иборат ишчи гурухининг айби бўлмагани каби судланувчи Х.М.Тўраевни хам айблаб бўлмайди.
    Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири томонидан 2008 йил 25 ноябрда тасдиқланган 07-16-35-сонли баённомасига асосан “Умид нихоллари-2009” спорт мусобақалари финал босқичи очилиши ва ёпилиши маросимларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш сарф-харажатлари тўғрисидаги СМЕТАси, ташкилий ижодий гурух рахбари Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари Вазирининг биринчи ўринбосари Б.Сайфуллаев томонидан ва Сирдарё вилоят хокими А.Жалолов томонидан 2009 йил 20 апрелда тасдиқланган.
    “Умид нихоллари-2009” спорт мусобақа финал босқичини ўтказиш билан молиявий харажатлар хисоб-китоби учун турли юридик шахслар, тадбиркорлар билан тузилган шартномаларда юқорида тасдиқланган сметадан четга чиқмаган холда тузилганлиги ўз тасдиғини топган. Бинобарин Ўз.Рес. Бош Вазири томонидан тасдиқлаган сметадан ташқарига ва Ўз.Рес.ФК нинг талабидан четга чиқмаганидан кейин қандай қилиб ва қайси қонунни бузди деб жавобгар қилиш мумкин.

    Бундан ташқари Сирдарё вилоят хокимининг 2009 йил 2 апрелдаги 62-Ғ сонли фармойишини 1-иловасига биноан Сирдарё вилоятида “Умид нихоллари 2009” спорт мусобақаларини ўтказиш учун кетадиган сарф-харажатлар жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги Низоми тасдиқланган.
    Ушбу “Низом”нинг 7-бўлимида жамғарманинг бошқарув органлари кўрсатилган. Бунда жамғарма раиси қўмита томонидан тайинланиши, жамғарманинг молиявий фаолиятини вилоят хокимининг 2006 йил 10-августдаги 110-сорнли Қарорининг 16-иловасига ва вилоят хокимининг 2008 йил 1-апрелдаги 39-Ғ сонли Фармойишининг 4-бандига асосан, “Умид нихоллари -2009” спорт мусобақаларини ўтказиш билан боғлиқ молиявий харажатларни хисоб-китоб қилиш бўйича ишчи гурухининг хулосаси асосида молиявий харажатлар амалга оширилади” деб кўрсатган талабидан келиб чиқиб “Умид нихоллари-2009” бўйича жамғарма раиси этиб Х.Тўраев жамғарма аъзоларининг орасидан сайланган эмаску ва унинг сайланганлигини тасдиқловчи бирон бир хужжат хам мавжуд эмаску модомики бундай холатда уни хисоб-китоблар учун маъсул деб топиб бўлмайди, шу сабабли Х.Тўраевни айби исботланмади деб хисоблайман.
    Чунки молиявий сарф харажатлар учун ишчи гурухи томонидан хар-бир харажат учун алохида-алохида ишчи гурухи томонидан кўриб чиқилиб баённома тузилган ва шу баённомасиз банк томонидан хам пул ўтказиш операцияси амалга оширилмаган, яъни ишчи гурухининг баённомаси асосида банкдан пул ўтказилган. Буни банк ходими Дўсанов хам гувох тариқасида судда сўроқ қилинган вақтида шу баённомани асос сифатида олганлигини таъкидлаб ўтди ва бу баённома бўлмаган тақдирда пул ўтказилмаганлини ўз кўрагазмасида айтиб ўтди.
    Бундан ташқари Сирдарё вилоят молия бошқармаси бошлиғи А.Таджиев вилоят марказий банки бошлиғи Б.Бекжановга 2009 йил 30 январдаги 01-05/52-сонли хатида хам қуйидаги сўзлар битилган.
    “Умид нихоллари-2009” спорт мусобақаларини ўтказиш билан боғлиқ молиявий харажатларни хисоб-китоб қилиш ишчи гурухининг баённомаси асосида ўтказилади деб берган хати хам Х.Тўраевни айбсиз деб топишга ва унга нисбатан қўйилган айбловни олиб ташлашга асос бўлади.
    Юқоридагилардан ташқари турмуш уртогим Х.М.Тураев 2005 йил 28 апрелдан Сирдарё вилояти Халк таълими бошкармаси бошлиги лавозимида ишлаб келиб, мукаддам Сайхунобод туманидаги 31-сонли умумтаълим ўрта мактабда директор бўлиб ишлаган фукаро Исаков Амзе Турсинхоновични кайтадан шу мактабга директор лавозимига тайинлашни ваъда килиб, ўз хизмат мавкеидан фойдаланган таъмагирлик холда содир этиши мумкин бўлган муаян харакатни пора бераётган фукаро А.Т.Исаковнинг манфаатларини кўзлаб бажариши эвазига воситачи А.Рузиев оркали конунга хилоф эканлигини била туриб, ундан жами (704.220+800.000+235.000+299.800)к2.039.020 сўмлик моддий кимматликларни пора сифатида олган ва ўзининг бу харакатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 3-кисми «б» бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда суд хукмида курсатилган.
    Турмуш уртогим Х.М.Тураевга қўйилган яъни пора олиш жинояти, жиноят ишдаги тўпланган хужжатлар ва гувохларнинг берган кўргазмалари билан ўз тасдиғини топганми ёки йўқми деган саволга суд хукмидан асосли бир далил курсатилмаган.
    Жумладан Х.Тураевнинг харакатида таъмагирлик харакати борми, агарда таъмагирлик холати бўлса у нималарда қандай холатда ифодаланган ўзи ёки йўқми авало шу саволга жавоб топиш зарур эди.

    А.Т.Исоқов томонидан Сирдарё вилоят МХХ бошқармаси номига 2009 йил 30 сентябр куни ариза билан мурожат қилган, ариза эса Сирдарё вилоят МХХ бошқармасида кириш рақами И-358 сон билан рўйхатга олинган.
    Ушбу аризада А.Исоқов А.Рўзиев билан учрашгани ва Х.Тўраев билан умуман учирашмаганлиги, ишга тиклаш борасида сухбатлашмаганлиги қайд қилинган. Шунингдек аризада А.Рўзиев Х.Тўраев билан учирашмасдан туриб 500 АҚШ доллари бериш керак дегани учун унинг уйига олиб келиб бердик деб айтилган, лекин тергов органи томонидан хақиқатдан хам А.Рўзиев 500 АҚШ доларини Исоқовни ишга қайта тиклаш учун берган бўлса, Х.Тўраевнинг уйининг ичида берганми, ховлисида берганми, шу куни Х.Тўраевнинг уйида кимларни кўрган ва қанақанги купюрадаги АҚШ долларини берганлиги тўғрисида, Тўраевнинг уйига илгари хам кирганми ёки йўқми унинг уйининг ичини тузилишларини, уй жихозларининг жойлашувларини текшириб кўрмасдан барвақт хукм чикарган.
    Пора бўйича иккинчи эъпизод яъни 235000 сўмлик қўйни берганлигида хам уйга олиб келиб бердик деб айтган. Бу холатда хам қўйни Тўраевнинг уйида ким тушириб олганлиги тўғрисида аниқликлар киритмаган. Судда сўроқ қилинган таксист Тико автомашинаси хайдовчиси эса Тўраев уйда йўқ экан қайтариб “Алпомиш” спорт саройи олдига олиб келдик, у ерда хам Тўраев йўқ экан, шундан кейин нотаниш уйнинг олдига тўхтаганлиги ва шу нотаниш уйга қўйни олиб тушиб кетганлиги ҳақидаги берган кўргазмалари хам Исоқовнинг аризаси асосизлигини Х.Тўраевнинг айбсизлигини исботи бўлиб турибди. Суд шу нотаниш уй кимники эканлиги ва у ерда ким яшаганлиги қўйни ким олиб қолганлигини аниқлаш учун тезкор тергов йўллари орқали аниқламасдан туриб бу эъпизод билан хам айблав хукми чикарди.
    Учинчи эъпизод Тўраев 500 Ақш доллари сўради деган кўргазмаси хам ўз исботини топмаган. Яъни у 500 АҚШ долларини сўраган бўлса нега улар Х.Тўраевнинг хонасидан чиқиб туриб 500 Ақш долларини бермасдан туриб 200 АҚШ долларини олиб кириб беради. Ахир Тўраев 500 АҚШ долларини сўраган бўлса Рўзиев Исоқовга мен билан юргин Тўраевни олдига бориб бирга кириб берамиз, Тўраевни олганини исботлайман деб айтган гаплари билан қарама-қарши бўлиб қоладику. Бундан ташқари уч киши ўртасидаги сўзлашувда Х.Тўраев пул талаб қилганлиги тўғрисида биронта хам сўз мавжуд эмаску. Шу сўзлашувда А.Рўзиев билан А.Исоқов бу киши пул олмайди дедимку деган гаплари ва Тўраевга АҚШ долларининг бир донасини берсак хам бўладику, йўқ-э биттаси кам демайдими деб сўзлашувлари хам Тўраевни таъмагирлик қилмаганлигидан ва пул хам талаб қилмаганлигидан далолат берадику. Бу харакатлари билан А.Исоқов ва А.Рўзиевлардан Х.Тўраев пора тариқасида пул сўрамасда уларнинг ўзларининг ташаббуси билан пора берилмоқдаку. Бу холатдан кўриниб турибдики судланувчи А.Рўзиевни харакатида фирибгарлик жиноятининг аломатлари борлиги, шу жумладан ўзининг судда берган кўргазмаси билан хам тасдиқланган.
    Тўхтамишев Холмурод хам умуман А.Рўзиев, А.Исоқов билан биргаликда Тико автомашинасида Х.Тўраевнинг уйига қўй олиб келмаганлигини А.Исоқов унга тухмат қилганлигини таксист хам унга тухмат қилганлигини айтиб берган кўргазмаси билан ва судда тико автомашинаси ҳайдовчиси таксист А.Тўраевга Х.Тўхтамишевни таниб олиш учун тўрт кишини орасига қўйиб кўрсатганда А.Тўраев таниб олаолмаганлиги, шунингдек Х.Тўхтамишев билан юзлаштирилганда хам. Х Тўхтамишевни танимаслиги хақидаги кўргазмаси билан хам Тўраевнинг айбсизлиги тасдиқланди.
    Суд томонидан ЎЗ.Рес, ЖПК нинг 22 моддасида “Иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча холатлар синчковлик билан, хар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши керак. Ишда юзага келадиган хар қандай масалани хал қилишда айбланувчини ёки судланувчини хам фош қиладиган, хам оқлайдиган, шунингдек унинг жавобгарлигини хам енгиллаштирадиган, хам оғирлаштирадиган холатлар аниқланиши ва хисобга олиниши лозим” деган талабига зид равишда суд тергов харакатини олиб борган.
    Бунга мисол қилиб қуйдаги холатни келтириш мумкин. Х.Тўраевнинг кўргазмасига кўра 2009 йил 2 октябр куни тергов тадбири ўтказилаётган жараёнда, тезкор гурух аъзолари кириб келишган вақтида унинг хонасида Суюнов деган шахс ўтирганлигини ва бу шахс тадбир жараёнининг бошидан то охиригача ўтирганини, у пулни умуман ушламаганлигини пул олмаганлигини, қўлининг ташқи қисмидан чиққан порошок излари эса, ўша тадбир жараёнида ташқаридан кириб келган шахс хамма билан кўришиб чиқиб кетганлигидан олинганлигини, шу сабабли шу шахсни топишни ва барча тадбир аъзоларида хам порошок излари чиқишини таъкидлаб ўтсада суд томонидан ўша Суюнов деган шахс чақириб сўрамади ва аниқликлар киритмади. Бу холат эса Х.Тўраевнинг айбсизлигини исботловчи муҳим гувохлардан бири эди.
    Бундан ташқари тезкор тадбир давомида фуқаролар А.Баирбеков ва Р.Бакиевлар холис тариқасида иштирок этганлиги ва улар хам судда сўроқ қилинганларида тезкор гурух аъзолари билан бирга кириб борганларида Х.Тўраев хонасида бир фуқаро билан сухбатлашиб ўтирганлигини таъкидлаб ўтди. Бу худди Тўраев айтган фуқаро Суюнов бўлиб унинг сўроқ қилиниши ва ишда холис бўлиб қолган бўлсада хақиқатни аниқлаш учун сўроқ қилинмаслиги суъний равишда Тўраевни айблашдан бошқа нарса эмасдир. Агарда шу фуқаро қонун талабига биноан сўроқ қилинганида балким турмуш уртогимнинг айбсизлиги яна бир карра исботланган бўлармиди. Жиноят ишида нақд пул билан ушлаш тўғрисида баённома мавжуд бўлиб унда ўтказилаётган тадбир жараёни “SONY” русумли видеокамера ва “SONY” русумли фотоаппарат билан видеотасвирга ва фотосуратга олинганлиги қайд қилинганлиги кўрсатилган. Бироқ суд бу далилий ашёларни хам суд тергови жараёнида текшириб кўрмади, яъни тадбирда қатнашган экспертни ва у томонидан олинган видео тасмани судда қўйиб текшириб кўрмади. Вахоланки судда бу далилларни текшириб кўриши шарт эди.
    Химоячилар томонидан хақиқатни аниқлаш учун бир неча бор гувох Суюновни тадбир жараёнида қатнашган экспертни ва у томонидан видотасмага ёзиб олинган кассетани судда қўйиб кўрсатишни талаб қилишди, лекин суд бу илтимосномани рад этди. Судда тўла ва хар томонлама холисона ва беғараз суд тергови олиб борилди деб бўлмайди, суд томонидан қонун талабларига тўлиқ риоя этилмади.
    Юқорида кўрсатиб ўтилган холатлардан келиб чиқиб турмуш уртогим Х.М.Тўраевга Ўз.Рес.ЖК нинг 210-моддаси 3-кисми “б” банди ва 205-моддаси 2-кисми «а, в » банди билан қўйилган хар иккала айблов хам асоссиз куйилган ва суднинг хукми хеч бир далилга асосланмаган холда чикарилган.
    Муҳтарам Сайёра Шарофовна “Оила-жамиятнинг бир бўлаги”, бу билан 31-йиллик умирини асосий қисмини ҳалқ таълимига бағишлаган инсонни, фарзандларимнинг оиласини, набираларимнинг келажакда оталарини “ Қилмаган иши учун” фалончининг фарзандлари деб аташларига қўл қовуштириб қараб тура олмайман.
    Ушбу шикоятни янада чуқурроқ ўрганиб, холисона баҳо беришда фақат Сиз азизларга ишонганим учун ёздим. Шу сабабли менинг Сиздан илтимосим шуки, ваъколатингиз доирасида бошка фукароларимиз қатори менинг хам турмуш уртоғимнинг қонуний хуқуқларини тиклашда ёрдам беришингизни илтимос қилиб сўрайман.

    Сизга хурмат билан, 2-гурух ногирони

    Тураева Мавлуда Нарзиевна»
    2010 йил 11 май.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
    Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасига

    Узбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик
    Кумитаси раиси Р.Иноятовга

    Узбекистон Республикаси Бош прокуратураси
    Судларда жиноят ишлари курилишида прокурор
    ваколатини таъминлаш бошкармаси бошлигига

    Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар, I-мавзе, «Ғалаба» кўчаси 28-уйда яшовчи, собиқ педогог, Узбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи, II-гурух ногирони фуқаро Тўраева Мавлуда Нарзиев
    11 май 2010 йил.

    Ш И К О Я Т А Р И З А С И

    Аризамнинг мазмуни шу хакдаким, мен 25 йиллик педогогик стажга эгаман, 2 марта юрак жарохлигини бошимдан ўтказиб, хозирги кунда 2-гурух ногирониман.Турмуш ўртоғим Тўраев Халил Мухаммадқулович 31 йиллик иш стажига эга булиб, умрининг карийиб бор кисмини халк таълимига багишлаган инсон.Кадрлар тайёрлаш миллий дастури боскичларида «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларига мувофиқ иш олиб борди. Халил Тураев бор куч-гайратини таълим сохасида миллий тажрибанинг таҳлили ва таълим тизимидаги жаҳон миқёсидаги ютуқлар асосида тайёрланган ҳамда юксак умумий ва касб-ҳунар маданиятига, ижодий ва ижтимоий фаолликка, ижтимоий-сиёсий ҳаётда мустақил равишда мўлжални тўғри ола билиш маҳоратига эга бўлган, истиқбол вазифаларини илгари суриш ва ҳал этишга қодир кадрларнинг янги авлодини шакллантиришга йўналтирган эди.Лекин 2009 йил 2 октябр куни МХХнинг Сирдарё вилояти бошкармаси ходимлари касддан тожик ва козок миллатига мансуб булган турли миллат ваклилларини, яъни зиёлий укитувчиларни жиноят содир этиш учун тайёрлаб, турмуш уртогим Халил Тураевни пора олишда тухмат асосида ушлашди. Ўз. Рес. ЖКнинг 210-моддаси 3-қисми “б” банди ва 205-моддаси 2-қисми «а,в» банди билан айбланиб судга берилган судланувчи Тўраев Халил Мухамматқулович менинг турмуш ўртоғим бўлади, у кишига нисбатан 21/1438-сонли жиноят ишини Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилоят судининг судьяси А.Қураматов томонидан 2010йилнинг 23 март куни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, юқорида кўрсатилган моддалар билан айбдор деб топиб 13 йилга озодликдан махрум қилиш жазосини тайинлади.
    Барчага маълумки, Ички Ишлар Вазирлиги милиция фаолиятини назорат қилади. Милиция ҳуқуқ тартиботни таъминлашга ва жамоат тартибини сақлашга масъулдир.Жойлардаги миллий хавфсизлик бошкармалари Миллий Хавфсизлик Қўмитаси раиси томонидан бошқарилади. Раис тўғридан-тўғри Узбекистон Республикаси Президенитга ҳисобот беради.Лекин турмуш уртогим Халил Тураевни касддан ушлаб, кейинчалик 2009 йил 27-30 май кунлари Гулистон шахрида утказилган “Умид нихоллари” спорт мусобақасидан камомад топишиб, барча айбни унинг зиммасига юклашди.Аслида миллий хавфсизлик идораси ходимларининг вазифаси миллий хавфсизлик масалаларига тегишли кенг миқёсли масалаларни ўз ичига олади.Жумладан, коррупция, уюшган жиноятчилик ва наркотикларга қарши кураш. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари орасида коррупция ҳолатларига бархам беришда конунийликни таъминлайди. Лекин афсуски баъзида хуқуқбузарларни жазоламаслик ҳоллари муаммолигича қолмокда ёйинки конун ўз лавозимларини суиистемол қилган мутасаддиларни камдан кам ҳолларда жазоламокда.Окибатда бегунох фукароларнинг конституциявий хукуклари оёк-ости килинмокда.Сирдарё вилояти Молия бошкармаси бошлиги А.Таджиев сувдан курук чикди.Бошка моддий жавобгар, маъсул шахслар терговда номига ушлаб турилди.Шу тадбирни аъло даражада ўтишига ўзининг хиссасини қўшган инсонга “рахмат” ўрнига “тухмат” тамғасини босилишини хеч ким хаёлига келтиргани йук.2010 йил 23 март куни Жиноят ишлари буйича Сирдарё вилояти суди томонидан менинг турмуш ўртоғим Х.М.Тўраевга нисбатан чиқарилган хукм, яъни 13 йил озодликдан махрум этиш жазосини тайинлашлари, ўта адолатсиз чиқарилган хукм деб хисоблайман.Аппеляция Суди эътиборни шунга қаратиши керак эди-ки, жазоларни либераллаштириш тўғрисидаги қонун нормаларининг тўғри қўлланилишини таъминлаш инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши билан бевосита боғлиқ. Шунинг учун ҳам апелляция, кассация ва назорат инстанциялари судлари ҳар бир иш бўйича жазоларни либераллаштириш тўғрисидаги қонунни қўллашда йўл қўйилган биринчи инстанция судининг хатоларини ўз вақтида аниқлашлари ва тузатишлари, шунингдек хусусий ажримлар чиқариш орқали уларга муносабат билдиришлари керак.Лекин Жиноят ишлари буйича Сирдарё вилояти аппеляция суди 2010 йил 20 апрелда бошланиб то 6 апрел кунигача давом этди.Лекин суд химоячилар ва гувохларнинг курсатмаларини инобатга олмади, хукм уз кучида колдирилди.
    Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида акс эттирилган «Судьялар мустақилдирлар, улар фақат қонунга бўйсунадилар.Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ тарзда жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади» дейилган принцип «Судлар тўғрисида»ги Қонунда, Процессуал кодексларда ривожлантирилган. «Судларнинг ижро этувчи ҳокимият ва энг аввало, жойлардаги ҳокимиятлар ва прокуратура органлари билан ўзаро муносабатларини тубдан қайта кўриб чиқиш фурсати етди,—деган эди мухтарам Президент, — ҳокимият судларни камситишга, ҳар қандай усуллар билан уларга ўз таъсирини ўтказишга уринаётган ҳоллар ҳам маълум. Бундай фактларнинг қатъият билан пайи қирқилиши керак.» Бирок МХХнинг Сирдарё вилояти бошкармаси ходимлари Халил Тураевни камашни юкорида утирган рахбарларимиз айтган деб, хатто судьяларга хам тазйик утказишди. Бунга мисол қилиб қуйдаги холатни келтириш мумкин. Х.Тўраевнинг кўргазмасига кўра 2009 йил 2 октябр куни тергов тадбири ўтказилаётган жараёнда, тезкор гурух аъзолари кириб келишган вақтида унинг хонасида Суюнов Исроил деган шахс ўтирганлигини ва бу шахс тадбир жараёнининг бошидан то охиригача ўтирганини, у пулни умуман ушламаганлигини пул олмаганлигини, қўлининг ташқи қисмидан чиққан порошок излари эса, ўша тадбир жараёнида ташқаридан кириб келган шахс хамма билан кўришиб чиқиб кетганлигидан олинганлигини, шу сабабли шу шахсни топишни ва барча тадбир аъзоларида хам порошок излари чиқишини таъкидлаб ўтсада суд томонидан ўша Суюнов деган шахс чақириб сўрамади ва аниқликлар киритмади. Бу холат эса Х.Тўраевнинг айбсизлигини исботловчи муҳим гувохлардан бири эди.
    Бундан ташқари тезкор тадбир давомида фуқаролар А.Баирбеков ва Р.Бакиевлар холис тариқасида иштирок этганлиги ва улар хам судда сўроқ қилинганларида тезкор гурух аъзолари билан бирга кириб борганларида Х.Тўраев хонасида бир фуқаро билан сухбатлашиб ўтирганлигини таъкидлаб ўтди. Бу худди Тўраев айтган фуқаро Суюнов Исроил бўлиб унинг сўроқ қилиниши ва ишда холис бўлиб қолган бўлсада хақиқатни аниқлаш учун сўроқ қилинмаслиги суъний равишда Тўраевни айблашдан бошқа нарса эмасдир. Агарда шу фуқаро қонун талабига биноан сўроқ қилинганида балким турмуш уртогимнинг айбсизлиги яна бир карра исботланган бўлармиди. Жиноят ишида нақд пул билан ушлаш тўғрисида баённома мавжуд бўлиб унда ўтказилаётган тадбир жараёни “SONY” русумли видеокамера ва “SONY” русумли фотоаппарат билан видеотасвирга ва фотосуратга олинганлиги қайд қилинганлиги кўрсатилган. Бироқ суд бу далилий ашёларни хам суд тергови жараёнида текшириб кўрмади, яъни тадбирда қатнашган экспертни ва у томонидан олинган видео тасмани судда қўйиб текшириб кўрмади. Вахоланки судда бу далилларни текшириб кўриши шарт эди.Аппеляция судида эса, коррупцияга карши курашиш булими ходимлари овози олиб ташланган, ва судланувчига судда гувохлик бермайдиган килиб монтаж килинган дискни олиб келиб курсатишди. Юқоридагилардан ташқари турмуш уртогим Х.М.Тураев 2005 йил 28 апрелдан Сирдарё вилояти Халк таълими бошкармаси бошлиги лавозимида ишлаб келиб, мукаддам Сайхунобод туманидаги 31-сонли умумтаълим ўрта мактабда директор бўлиб ишлаган фукаро Исаков Амзе Турсинхоновични кайтадан шу мактабга директор лавозимига тайинлашни ваъда килиб, ўз хизмат мавкеидан фойдаланган таъмагирлик холда содир этиши мумкин бўлган муаян харакатни пора бераётган фукаро А.Т.Исаковнинг манфаатларини кўзлаб бажариши эвазига воситачи А.Рузиев оркали конунга хилоф эканлигини била туриб, ундан жами (704.220+800.000+235.000+299.800) 2.039.020 сўмлик моддий кимматликларни пора сифатида олган ва ўзининг бу харакатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 3-кисми «б» бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда суд хукмида курсатилган.
    Турмуш уртогим Х.М.Тураевга қўйилган яъни пора олиш жинояти, жиноят ишдаги тўпланган хужжатлар ва гувохларнинг берган кўргазмалари билан ўз тасдиғини топганми ёки йўқми деган саволга суд хукмидан асосли бир далил курсатилмаган.
    Жумладан Х.Тураевнинг харакатида таъмагирлик харакати борми, агарда таъмагирлик холати бўлса у нималарда қандай холатда ифодаланган ўзи ёки йўқми авало шу саволга жавоб топиш зарур эди.

    А.Т.Исоқов томонидан Сирдарё вилоят МХХ бошқармаси номига 2009 йил 30 сентябр куни ариза билан мурожат қилган, ариза эса Сирдарё вилоят МХХ бошқармасида кириш рақами И-358 сон билан рўйхатга олинган.
    Ушбу аризада А.Исоқов А.Рўзиев билан учрашгани ва Х.Тўраев билан умуман учирашмаганлиги, ишга тиклаш борасида сухбатлашмаганлиги қайд қилинган. Шунингдек аризада А.Рўзиев Х.Тўраев билан учирашмасдан туриб 500 АҚШ доллари бериш керак дегани учун унинг уйига олиб келиб бердик деб айтилган, лекин тергов органи томонидан хақиқатдан хам А.Рўзиев 500 АҚШ доларини Исоқовни ишга қайта тиклаш учун берган бўлса, Х.Тўраевнинг уйининг ичида берганми, ховлисида берганми, шу куни Х.Тўраевнинг уйида кимларни кўрган ва қанақанги купюрадаги АҚШ долларини берганлиги тўғрисида, Тўраевнинг уйига илгари хам кирганми ёки йўқми унинг уйининг ичини тузилишларини, уй жихозларининг жойлашувларини текшириб кўрмасдан барвақт хукм чикарган.
    Пора бўйича иккинчи эъпизод яъни 235000 сўмлик қўйни берганлигида хам уйга олиб келиб бердик деб айтган. Бу холатда хам қўйни Тўраевнинг уйида ким тушириб олганлиги тўғрисида аниқликлар киритмаган. Судда сўроқ қилинган таксист Тико автомашинаси хайдовчиси эса Тўраев уйда йўқ экан қайтариб “Алпомиш” спорт саройи олдига олиб келдик, у ерда хам Тўраев йўқ экан, шундан кейин нотаниш уйнинг олдига тўхтаганлиги ва шу нотаниш уйга қўйни олиб тушиб кетганлиги ҳақидаги берган кўргазмалари хам Исоқовнинг аризаси асосизлигини Х.Тўраевнинг айбсизлигини исботи бўлиб турибди. Суд шу нотаниш уй кимники

Sizning Fikringiz

Туркумлар

Сахифалар

Линклар

Сўров

Birdamlik Harakatiga Munosabatingiz

Natijalari

Loading ... Loading ...

 

Aziz vatandoshlar, sizlardan yana bir bor ushbu muqaddas kitobni varaqlab, unda bitilgan o'z haq-huquqlaringiz bilan tanishib chiqishingizni so'raymiz.

Konstitutsiyamizni o'rganaylik!

Birdamlik Harakati

Birdamlik Harakati Nima?

Birdamlik Harakati – O’zbekistonda erkin, demokratik va huquqiy jamiyat qurilishida qatnashuvchi va butundunyo bo’ylab o’zbekistonliklarni birlashtirish, himoya qilish, uchun nozo’ravon, demokratik va konstitutsion usullar ila ishlovchi o’zbekistonliklar harakatidir. Birdamlik Harakati dunyoning ko’plab mamlakatlarida o’z a’zolari va bo’limlariga ega. (Masalan: Rossiya, Ukraina, Qirg’iziston, Qozohiston,Germaniya, Norvegiya, Shvedtsiya, Frantsiya, AQSh, Kanada, Janubiy Koreya va boshqalar.) Birdamlik Harakati Butunjahon Inson Huquqlari Deklaratsiyasi tamoyillariga va O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi moddalariga asosan ish yuritadi. Birdamlik Harakati shu paytgacha chet el davlatlaridan birontasidan pul yoki boshqa moddiy yordam olmagan. Va hech qanday demokratiyani rivojlantirish institutlariga grant proyektlari uchun murojaat qilmagan. Harakatning barcha sarf-harajatlari va ishlari uning a’zolari va boshqa o’zbekistonliklar hayriyasi hisobiga amalga oshmoqda.

Arhiv

September 2010
M T W T F S S
« Aug    
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930