Birdamlik.Info
Birdamlik.Info RSS Feed
 
 
 
 

Ақшга боришни истайсизми?

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси республикада яшовчи журналистлар учун ойма -ой уюштирадиган пресс-гап анъанага айланганига анча вақт бўлди. Ўзбекистонлик журналистлар Молли Стивенсон бошлиқ бир гуруҳ элчихона ходимлари ташкил этадиган пресс- гапларда ҳар сафар ажойиб учрашувларнинг гувоҳига айланадилар, ўзларини қизиқтирган турли саволларга жавоб оладилар. Океан ортидан ташриф буюрган йирик сиёсатчи ёки иқтисодчи ёки бошқа бир муҳим касб эгаси билан учрашиб, савол - жавоблар қиладилар. Масалан, 2009- йил 20 ноябр куни АҚШ Давлат котиби ўринбосарининг ёрдамчиси Джордж Кролл билан, 2009- йил 24 сентябрда АҚШлик ҳинду Баффало Бекман ва унинг фарзандлари билан, октябр ойида Хитойда яшаётган америкалик иқтисодчи –журналист-‘эколог олим билан учрашдилар.
Пресс- гапнинг навбатдаги 2010- йил 25 феврал кунги йиғинида журналистлар ҳузурида элчихонанинг консуллик бўлими ходимлари консул Девид Мико бошчилигида ҳозир бўлишди .
Улар журналистларнинг барча саволларга жавоб беришдан ташқари зарур ҳужжатларни ҳам тақдим этишди. Мана, ўшаларнинг бири:
“DS-160 – НОИММИГРАЦИОН ВИЗА АНКЕТАСИ
АҚШ Давлат Департаментининг Консуллик масалалари Бюроси Интернетда тўлдириладиган ва амалда бўлган анкеталар ўрнини эгаллайдиган янги, ноиммиграцион визаларга мурожаат этиш учун DS-160 анкетасини яратди. DS-160 Электрон Виза Мурожаатнома Шакли (EVAF)ни ташкил этувчи учта анкета ўрнини эгаллайди.
Дунё бўйлаб АҚШ визаларига талаб ошиб борар экан, Консуллик Масалалари Бюроси визага мурожаат этиш жараёнининг самарадорлиги ва аниқлигини такомиллаштириш мақсадида янги технологиялардан фойдаланишга жиддий бел боғлаган. DS-160 анкетаси визага мурожаат этувчиларга янада сифатли хизмат кўрсатишимиз учун янги технология имкониятларидан кенг фойдаланади.
Мурожаат этувчилар, EVAF тизимида бўлгани сингари, анкеталарни интернет орқали тўлдиришда давом этадилар. Энди биз саволларнинг “пайдо бўлувчи” таржималарини кўплаб оммабоп тилларда тақдим этамиз, бироқ анкета инглиз тилида топширилиши шартлигича қолади. Янги анкетада мурожаат этувчи фотосуратни Интернет орқали киритиши талаб этилади ва анкетанинг ўзи ҳам Интернет орқали топширилади. Мурожаат этувчи, DS-160 анкетасини тўлдириб бўлиб, фақатгина битта тасдиқлов саҳифасини принтерда чоп этиб олади.
Янги DS-160 анкетаси зарур маълумотларни биринчи сафарнинг ўзида тўғри тўпланиши эҳтимоллигини оширади ва шу орқали мурожаат этувчиларни анкеталардаги маълумотларни нотўғри киритганлари ёки тушириб қолдирганлари сабабли қўшимча суҳбатларга келиш оворагарчилигидан халос этади. DS-160 анкетаси биринчилардан бўлиб тадбиқ этилган Элчихона ва Консуллик бўлимларида ўтказилган хизмат кўрсатиш даражасига оид тадқиқотлар шуни кўрсатадики, мурожаат этувчиларнинг илгари қўлланилган анкеталарга нисбатан янги DS-160 анкетасидан қониқиш даражалари юқорироқ. Бизда, шунингдек, мурожаат этувчилар маълумотларини суҳбатларидан аввал текшириш ва қайта ишлаш имконияти туғилади. Бу эса ўз навбатида, мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнида кечикишлар сонининг камайишига олиб келади.
Тошкент шаҳридаги АҚШ Элчихонасининг Консуллик Бўлими 2010- йил 30 апрелдан бошлаб барча ноиммиграцион визаларга мурожаат этувчилар янги анкетани тақдим этишларини талаб этади. Ўтиш жараёни босқичма босқич бўлишини таъминлаш мақсадида DS-160 анкетаси истаган мурожаат этувчилар фойдаланиши учун Консуллик Бўлиминиг Интернет саҳифасида 2010 -йил 1 апрелдан мавжуд бўлади. Март, апрел ойларида Элчихона янги анкетани кенг оммага таништириш тадбирларини ўтказади. Бу тадбир тафсилотлари Интернет саҳифамизда эълон қилинади”.
Ана шундай.
Истасангиз, анкеталарни тўлдиринг, виза олинг-да, бемалол Америкага бориб келаверинг. Саёҳатга борасизми, бизнес қиласизми, бу албатта, сизнинг ишингиз. Энг асосийси, сизга имконият бериляпти, йўл очиляпти.

Абдулқосим Мамарасулов.

Sizning Fikringiz

Туркумлар

Сахифалар

Линклар

Сўров

Birdamlik Harakatiga Munosabatingiz

Natijalari

Loading ... Loading ...

 

Aziz vatandoshlar, sizlardan yana bir bor ushbu muqaddas kitobni varaqlab, unda bitilgan o'z haq-huquqlaringiz bilan tanishib chiqishingizni so'raymiz.

Konstitutsiyamizni o'rganaylik!

Birdamlik Harakati

Birdamlik Harakati Nima?

Birdamlik Harakati – O’zbekistonda erkin, demokratik va huquqiy jamiyat qurilishida qatnashuvchi va butundunyo bo’ylab o’zbekistonliklarni birlashtirish, himoya qilish, uchun nozo’ravon, demokratik va konstitutsion usullar ila ishlovchi o’zbekistonliklar harakatidir. Birdamlik Harakati dunyoning ko’plab mamlakatlarida o’z a’zolari va bo’limlariga ega. (Masalan: Rossiya, Ukraina, Qirg’iziston, Qozohiston,Germaniya, Norvegiya, Shvedtsiya, Frantsiya, AQSh, Kanada, Janubiy Koreya va boshqalar.) Birdamlik Harakati Butunjahon Inson Huquqlari Deklaratsiyasi tamoyillariga va O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi moddalariga asosan ish yuritadi. Birdamlik Harakati shu paytgacha chet el davlatlaridan birontasidan pul yoki boshqa moddiy yordam olmagan. Va hech qanday demokratiyani rivojlantirish institutlariga grant proyektlari uchun murojaat qilmagan. Harakatning barcha sarf-harajatlari va ishlari uning a’zolari va boshqa o’zbekistonliklar hayriyasi hisobiga amalga oshmoqda.

Arhiv

September 2010
M T W T F S S
« Aug    
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930