Гульчехра Нуруллаева
Қадим Самарқандга айлайман сафар,
Аждодлар ёдини соғиниб қолсам.
Бинолар… Пештоқлар… Битиклари зар…
Кошкийди бирма-бир ўқиб чиқолсам.
Истаб бағри бутлик, излаб ҳақиқат,
Афсус ила боқиб бесар заминга, Davomi »
Қадим Самарқандга айлайман сафар,
Аждодлар ёдини соғиниб қолсам.
Бинолар… Пештоқлар… Битиклари зар…
Кошкийди бирма-бир ўқиб чиқолсам.
Истаб бағри бутлик, излаб ҳақиқат,
Афсус ила боқиб бесар заминга, Davomi »
Дўстлик висолини билардим беҳишт,
Кўнгил бўшатишдан топардим ҳузур.
Ниқобсиз кулгингиз менга эди хуш,
Ниқобсиз юрагим сизга хам манзур.
Кўргансиз қоронғу, ёруғ кунларим,
Кўргансиз ёшларим, табассумларим. Davomi »
Маҳмудхўжа Беҳбудий
Миллатлар тараққийига бир неча сабаблар бўлуб, туб сабаби уламо ила ағниёнинг ҳамийят ва ғайратларидур. Тараққий қилғон ва ё энди тараққий қилгувчи миллатлар аҳволига диққат қилинса, мазкур икки синф муҳтарамни ўз миллатларига сўз ва оқча ила хидмат этганлари фавран зоҳир бўлур.
Ҳар миллатнинг уламоси, аҳли қалами, мутафаккири ўз миллатининг ояндаси учун йўл кўрсатур, машварат берур, миллат ахлоқинйнг ислоҳи учун масжидларда панд ва насиҳат берур, мактаб ва мадрасаларда дунё ва охиратда керак илм ва фан, таълим берарлар, китоб ва газет ила умматни муслилих учун баҳс ва муқоламалар килурлар.
Тараккий килгувчи миллатларнинг уламоси замондин бохабар булиб, уз миллатининг “масолиха замонийя”си учун саъй этар, миллатни пешрафтига окча ила, гайрат ила иона килмокни миллат бойларига таклиф этар, ташвик ва тахрис этар. Davomi »
ЙИ ҒЛ А Р М А Н
Тошкент
Тонгда ёзганларим шомда ўчирдим,
Милт-милт ёниб турган шаъмда ўчирдим. Davomi »
Байрамолди бозор-ўчарини қилиш учун шошилиб борардим. Бозорга яқинлашганимда кимнингдир:
- Акбарали, қаёққа шошяпсан? Борасан-да ўша бозорингга… - деган овози эшитилди. Орқамга ўгирилиб қарагандим:
- Эҳ, дўстим-дўстим, қариб қолибсан-ку. Наҳот курсдошингни унутган бўлсанг?! Мен Одилман, - деганидан кейингина ҳаммаси ёдимга тушди. Қучоқлашиб кўришдик.
- Узр, дўстим, ўзиям кўришмаганимизга қирқ йиллар бўлди чамаси… Умрнинг ўтишини қара… Дарвоқе, келаётган байраминг билан… - дегандим:
- Э, қанақа байрам?! Байрам амалдорлар, пулдорлар учун… Қора қозон қайнаб турса, шунинг ўзи бизга байрам. Кўрмаяпсанми, институтни қизил диплом билан битирган дўстинг писта сотиб ўтирибман. Биласанми, охири шу ишни қилишга мажбур бўлдим. Агар ишонсанг, олаётган пенсиям ҳатто ейиш-ичишимизга ҳам етмайди. Қолаверса, кийим-кечак, уй-жой тўловлари… Davomi »
«Бошқа миллатларга қаралса кўрилурки, мунтазам мактаблари бор ва аввал мактабда диний илм устида дунёвий илм ва фанлар ҳам ўқилур. Чунки дунёда турмок учун дунёвий фан ва илм лозимдур. Замона илми ва фанидан бебаҳра миллат бошқа миллатларга поймол бўлур.
50 сана муқаддамги замонда, биз туркистонлилар якка ва танҳо яшаб, бошқалар ила муомала ва муносабатимиз йўқ эди. Энди замон ўзгариб, бошқа миллатлар ила махлут бўлдук, шариъат ва ўз урфимиз устига қонун ва Оврупо одатига итоат қилмоққа мажбурмиз. Аммо қонун ва Оврупо одатларини билмаганимиз учун бойимиз бўлсун, қози ва миллий ҳукамомиз ва аҳолимиз бўлсун кўб ташвиш ва зарар кўрар. Замони собиқда фақат шариъат билмоқ кифоя этарди. Энди қонун ва закунни билмоқ ҳам лозимдур. Davomi »
Узбек жадид адабиётининг асосчиси, Туркистон жадидчилик
харакатининг рахнамоси булмиш, Махмудхужа Бехбудийнинг танланган
асарлари .Нашрга тайёрловчи, ва изохлар муаллифи проф. Бегали
Косимов « Маънавият » 1999 йил
Махмудхожа Бехбудий
МУХТАРАМ САМАРКАНДИЙЛАРГА ХОЛИСОНА АРЗ Davomi »
Коммунал хизмат тўловларини вақтида тўламасанг, балога қоласан. Қарзинг ҳисобидан жарима олишади ёки суд қарори билан мол-мулкингни тортиб олишлари ҳам мумкин. Қонун шундай. Худонинг ўзи асрасин бундай кўргиликдан.
Шундан бўлса керак, барча тўловларни иложи борича олдинроқ тўлашга ҳаракат қиламан. Уларни ҳар сафар йил бошланиши олдида, ўн икки ой ҳисобидан тўлаб қўяман.
Нимадир бўлди-ю, тасодифан қўлимга тушган ортиқча маблағ эвазига йиллик иссиқ сув тўловини ўн икки ой олдин эмас, ўн беш ой олдинроқ тўлаб, хурсанд бўлгандим. Davomi »
Соиб МУҲАНДИС
Ҳаётий лавҳалар
Маош ва пенсияларни вақтида беришмаганидан кейин, ҳамма қатори мен ҳам пластик карточка очтиришга мажбур бўлдим. Ололмаган бир неча ойлик маошимнинг бир ойлигини карточкага ўтказиб, “Тўғри йўл” банкидан олишимни айтишди.
Банкка иккита автобус билан бориш кераклигини билгач, кайфиятим бузилиб, “Яшаш жойимга яқин бошқа банклардан бирига ўтказилса бўлмасмикин?” – дегандим, “Корхонамиз “Тўғри йўл” банкининг мижози. Шу сабабли пулингизни ўша ердан оласиз”, - деб тушунтиришди.
На илож, автобусга тушиб, банкка бордим. Эшик олдида турган икки миршабнинг бири саволга тутди:
- Қаёққа? Ҳужжатларингиз қани? Davomi »
Гулчехра Нуруллаева
Менга оғриқмисан, оҳмисан менга,
Майли, қўшиқ билсин куйлагувчилар.
Нетайки, кўп бўлса сендай заминга
Куйгувчидан кўра куймагувчилар.
Менга аждодлардан Каъбамисан, ё
Мендан авлодларга ёнишлар-ўтлар…
Нетайки, бағрингдан жой топган риё
Она атай туриб, солса човутлар… Davomi »
Навоийнинг бўйнига сиртмоқ тортилди. Бобурнинг уйи куйди. Шавкат Раҳмон кўчаси эса ëниб кул бўлди…
Ўшнинг марказида истироҳат боғи бор. Навоий кўчасининг бир томони бозор. Бошқа томони айтганимиз боғ.
Бозор ҳам, боғ хам Оқбура сойи соҳилида.
Боққа кираверишда ҳазрат Навоийнинг ҳайкали бор. Davomi »