Ўзбекистон ҳукумати “Бирдамлик” ҳаракати фаолларига нисбатан зўравонликни давом эттирмоқда
Бу гал ҳаракат фаоли Азамат Азимов нишонга олинди
Шу йилнинг 28 июл куни “Бирдамлик” ҳаракати фаоли Азамат Азимов Қашқадарё вилоят, Шахрисабз туман суди ҳукми билан етти йилга озодликдан маҳрум этилди. Азамат Азимовга нисбатан қўйилган Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 270 моддасининг биринчи банди ва 273 модданинг 5 қисми - гиёҳванд модда сақлаганлик ва сотганлик айблари судя Диёров олиб борган маҳкама жараёнида “ўз исботини” топгани эълон қилинди. Дастлабки суриштирув ва тергов пайтида “Бирдамлик” фаолига нисбатан қўлланилган қийноқлар натижасида олинган “ўз айбига иқрорлик” далолатномаси судяда бирор эътироз уйғотмади.
Суд бор йўғи бир кун давом этди ва ўша куннинг ўзида ҳукм чиқарилди. Айнан шунинг ўзи маҳкама махсус буюртма асосида олиб борилганини очиқ кўрсатади. Davomi »





