Birdamlik.Info
Birdamlik.Info RSS Feed
 
 
 
 

(Arhiv) Баёнотлар

Каримов режимини “Бирдамлик” фаолларига қарши террорни тўхтатишга чақирамиз

Бугун 29 июл куни Россиянинг Красноярск ўлкасида яшаётган “Бирдамлик” Халқ Ҳаракатининг Россия бўйича раҳбари Абдужаббор Исмоил уч нафар Ўзбекистон куч ишлатар тизимлари ходимлари томонидан қаттиқ калтакланиб, чалажон ҳолда йўл четига ташлаб кетилган. Тез тиббий ёрдам кўмагида у оғир аҳволда Красноярск касалхоналарининг бирига ётқизилган. Қаттиқ жисмлар билан калтакланган сафдошимизнинг аҳволи оғир. У бир неча кунлик шифокорлар ёрдамига муҳтождир.
Бир неча ойдан буён Абдужаббор Исмоилга Ўзбекистон куч ишлатар тизимлари томонидан очиқдан -очиқ руҳий босимлар бўлиб келаётган эди. Бу ҳолат “Бирдамлик” Ҳаракатининг Россияда давлат рўйхатидан ўтиш учун ҳужжат топшириши ортидан жуда қаттиқ кучайди.
Маълумки, “Бирдамлик” Ҳаракати ўз фаолиятини нозўравон йўллар билан амалга ошириб келмоқда. Афсуски куч ишлатар тизимларга таянган Каримов режими Ўзбекистонда тинч йўллар билан демократия ўрнатиш тарафдори бўлган “Бирдамлик” ҳаракати фаолларига нисбатан тазйиқ ва босимларни тўхтатмаяпти. Режим ҳаракатимиз аъзоларини қўрқув ва террор остида ушлаб туришга ҳаракат қилмоқда. Davomi »

Баёнот

Бир неча кунки Қирғизистон жанубидан ўта ташвишли ҳабарлар келмоқда. Расмий ҳабарларга кўра 70 дан ортиқ,норасмий ҳабарларга кўра эса 500 дан ортиқ этник ўзбеклар ўлдирилган.Қайси ҳабар ҳақиқат эканини аниқлаш хозирча имконсиз.

Афсуски, 10 июндан бошлаб тинимсиз давом этиб келаётган бу хунрезликни геноцид дейишга мажбурмиз. Зеро бу қирғин пухта ўйланган ва узоқни кўзлаб қилинган фитнадир. Қирғин ва зўравонликда ҳарбий техника ва қуролли кучларнинг иштироки бунинг далилидир.Бир нача кун давомида ўзбек миллатига мансуб бўлсада,лекин ўз фуқароларини ҳимоя қилишга шошилмаган,фақат сўзамоллик билан банд бўлган Роза Отунбоева ва у бошчилик қилаётган В.Х, бугунги воқеликни тўғри баҳолай олмаганликларини,бир неча ойдан бери этник конфликтлар бўлиши эҳтимоли ҳақидаги барча огоҳлантирувларга эътиборсиз бўлганликларини эътироф этиб,улар ҳам бу қирғин айбдорларидан,-дейишга ҳақлимиз. Davomi »

Баёнот

Қирғизистон халқи яна бир бор ўз орзу -истакларини руёбга чиқариш истагида шахдам кадам куйди.

2005 йил март ойи лола инқилобидан кейин демократик жараёнларни ривожлантираман деб ҳокимият тепасига келган Қурманбек Бакиев, қўшниси - диктатор Ислам Каримов изидан бориб, минтақада «демократия ороли» деб ном олган Қирғизистонда авторитар тузумни барпо этишга уринди.

Алданганлигини курган жасоратли кирғиз халқи, бўғилган демократия, эркинлик, ҳақ-ҳуқуқларини яна қайта тиклаш йулида саъий харакат килмокда. У демократия ва эркин давлатчилик йўлидан қайтмай олға юришига хечкандай шубха йук. Davomi »

“Бирдамлик” ҳаракати Баёноти

 Вашингтон, 19 март, 2010 йил.

"Бирдамлик" Халқ Ҳаракати Бошқарув Ҳайъати

"Бирдамлик" Халқ Ҳаракати Бошқарув Ҳайъати

 ”Бирдамлик” ҳаракатининг асосий мақсади ва кураш услуби нозўравонлик йўли билан Ўзбекистонда демократик жамият қуришга эришишдир. Бу  мақсадни амалга ошириш йўлида, ҳаракат қуйидаги муҳим йўналишларда маҳаллий ва халқаро ташкилотлар, ривожланган демократик давлатлар билан ҳамкорликда ишлашга тайёр эканлигини маълум қилади.

 -Ўзбекистондаги ҳақиқий аҳвол, мавжуд ижтимоий-сиёсий вазият ҳақида имкони борича кўпроқ маълумотлар тўплаш, уларни таҳлил қилиш ва тарқатиш бўйича ҳамкорлик.

 - Ўзбекистондаги мавжуд партиялар ва ҳаракатлар, шунингдек хориждаги сиёсий ҳаракатлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, мамлакат ва халқ фаровонлиги йўлида ҳамкорликда иш олиб бориш.

 - Демократик давлатларнинг Парламентлари, ОАВ ва демократик мухолифати билан яқиндан ҳамкорлик қилиш.

 ”Бирдамлик” ҳаракати демократия йўлида курашаётган, фаолият олиб бораётган ҳар қандай ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлашга тайёр эканлигини маълум қилади.

 Мақсадимиз Ўзбекистонда нозўравонлик йўли билан демократия қурилишига эришиш.

 Биз Ўзбекистонда эркин, демократик давлат бўлишини истаймиз.

Билдириш

“Бирдамлик” ҳаракатининг бошқарув кенгаши, Қашқадарё вилоятида ташкил этилган”,Бирлашган демократик оппозиция”(БДО) альянсига бирлашгани ҳақидаги ҳабар ёлғон эканини билдиради.
Шунингдек,” Бирдамлик” ҳаракати бошқарув ҳайъати,ҳаракатнинг Қашқадарё вилоят бўлимининг раҳбари . Ғанижон Раҳматовга, бирон ташкилот ёки альянсларга бирлашиш каби позицион қарорларни фақатгина ҳаракатнинг фаоллар кенгаши ва бошқарув ҳайъати амалга оширишга ҳақли эканини, вилоят ташкилоти раҳбарига бундай ваколат берилмаганини яна бир бор эслатиб ўтишни жоиз, деб билади.

” Бирдамлик” ҳаракати бошқарув кенгаши.

Қурултой!

Ассалому алайкум сафдошлар ва дўстлар!
    Сизларни “Бирдамлик халқ харакати”нинг 24 ноябр, 2009 йил, соат 10 да
    бўладиган Қурултойимиз ва прессконференциямизга лутфан таклиф этамиз.
            Қурултой адреси:
       Ўзбекистон республикаси,
        Қашқадарё вилояти,
        Шахрисабз шахри,
        Носир Бердиев  кўча, 10 уй.
    Мўлжал: Шахар болалар касалхонаси ёнида
    Ёки Туман қишлоқ ва сув хўжалиги
    бошқармаси рўпарасидаги кўча 
         
          Телефонлар:
     +998755223247
     +998913226028
     
      Ҳурмат билан, Бирдамлик харакати
      Етакчиси Баҳодир Чориев

Заявление

Ассалому алайкум, дорогие соотечественники!

Целью данного заявления является оглашение целей моего приезда в Узбекистан.

Как известно, движение “Бирдамлик” начало свою деятельность в Узбекистане 10 октября 2004 года. В настоящее время Движение прошло официальную регистрацию в США, Норвегии, Швеции, а также функционирует в России, Казахстане, Кыргызстане, Турции, Украине и Узбекистане, включая Автономную Республику Каракалпакстан. Davomi »

Баёнот

Ассалому алайкум, азиз юртдошлар!

Бу Баёнотни сизга йўллар эканман, ўз олдимга кўйган ягона мақсадим, мени Ўзбекистонга қайтишим сабабларини очиқлашдир. Маълумки, “Бирдамлик” ҳаракати 2004 йилнинг 10 октябрида Ўзбекистонда ташкил этилган.Хозирги кунда АҚШ,Норвегия,Шветция давлатларида расмий рўйхатдан ўтган бўлиб,Россия, Қозоғистон,Қирғизистон,.Туркия, Украина ва Узбекистон, ҳамда Қорақалпоқ Автоном республикасида ўз фаолиятини олиб бормоқда. Афсуски, ҳаракат ҳозиргача Ўзбекистонда ўз қурилтойини ўтказолгани йўқ. Davomi »

Қаршиликлар ҳам пахта теримида

“Бирдамлик” матбуот маркази хабар қилади.

23сентябрь куни Қарши шаҳридаги педагогика, политехникум, маданият, информатика ва бошқа коллежларнинг барча талабалари автобусларда ёппасига пахта йиғим-теримига олиб кетилди. Ҳар йилгидек пахта йиғим-терим компанияси, яъни болаларни эксплуатация қилиш бошланди.
Айтиб ўтиш жоизки, ушбу коллежларга ўқишга кириш учун аксарият абитуриентлар ниҳоятда катта пул – пора берадилар. Бу пора 500минг сўмдан то 1500минг сўмгача, баъзи ҳолларда ундан ҳам ортиқ бўлиши мумкин. Бундан ташқари ўқиш давомида домлаларга ҳар хил мажбурий совғалар, яъни оралиқ имтиҳонлари учун пул йиғиб бериш, уларнинг уйларига бориб ишлаш, шанбаликлар ўтказиш, мажбурий қон топшириш ҳоллари одат тусини олган.
Шундай қилиб, пул бериб фарзандларини ўқишга киритаётган ота-оналар аслида уларни қулликка беришаётган бўлиб чиқади. Davomi »

Истеъфо

Мен “Бирлик Халқ Ҳаракати партияси” раиси ўринбосари Исмоил Дадажонов 25 август 2009 йилдан партия раиси ўринбосарлигидан истеъфо берганлигимни маълум қиламан.

Истеъфоимнинг сабаби “Бирлик” ХҲПнинг 2003 йил 25 августда Қўқон шаҳрида ўтган 1 Қурултойида сайланган раҳбарият партия низомига кўра 3 маротаба 2 йилдан, яъни 6 йиллик муддатга сайланиши мумкинлигини назарда тутган холда, бу муддат 2009 йил 25 августда тугаганлигидир.

Партия низомига партиянинг бошқа раҳбарларининг ҳам итоат қилишларини тавсия қиламан.
Партия Қурултойи ўтказилиб янги раҳбарият сайлангунча партияни бошқаруви Марказий Кенгаш Ҳайъатига топширилиши керак. Ана шу ҳолатда биз мавжуд ҳукуматдан фарқ қила оламиз. Davomi »

“Бирдамлик.инфо” ахборот маркази хабари

Образец Web-страницы
birdamlik-harakati.jpg
2008-йил 14-апрел куни соат 15:00 да Янгийул туманида “Бирдамлик” ҳаракати фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни “Бирдамлик” ҳаракати Тошкент шаҳар бўлими раҳбари, инсон хуқуқларини ҳимоя килиш алянси фаол аъзоси Мухитдинов Акромхўжа олиб борди.
Ушбу йиғилишда “Бирдамлик” ҳаракати фаолларидан:

1. Бийжонов Юнус
2. Исакулов Алишер
3. Бийжонов Бахт
4. Нуриев Марат
5. Тожиев Садир
6. Исмоилов Мурод
Davomi »

Туркумлар

Сахифалар

Линклар

Сўров

Birdamlik Harakatiga Munosabatingiz

Natijalari

Loading ... Loading ...

 

Aziz vatandoshlar, sizlardan yana bir bor ushbu muqaddas kitobni varaqlab, unda bitilgan o'z haq-huquqlaringiz bilan tanishib chiqishingizni so'raymiz.

Konstitutsiyamizni o'rganaylik!

Birdamlik Harakati

Birdamlik Harakati Nima?

Birdamlik Harakati – O’zbekistonda erkin, demokratik va huquqiy jamiyat qurilishida qatnashuvchi va butundunyo bo’ylab o’zbekistonliklarni birlashtirish, himoya qilish, uchun nozo’ravon, demokratik va konstitutsion usullar ila ishlovchi o’zbekistonliklar harakatidir. Birdamlik Harakati dunyoning ko’plab mamlakatlarida o’z a’zolari va bo’limlariga ega. (Masalan: Rossiya, Ukraina, Qirg’iziston, Qozohiston,Germaniya, Norvegiya, Shvedtsiya, Frantsiya, AQSh, Kanada, Janubiy Koreya va boshqalar.) Birdamlik Harakati Butunjahon Inson Huquqlari Deklaratsiyasi tamoyillariga va O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi moddalariga asosan ish yuritadi. Birdamlik Harakati shu paytgacha chet el davlatlaridan birontasidan pul yoki boshqa moddiy yordam olmagan. Va hech qanday demokratiyani rivojlantirish institutlariga grant proyektlari uchun murojaat qilmagan. Harakatning barcha sarf-harajatlari va ishlari uning a’zolari va boshqa o’zbekistonliklar hayriyasi hisobiga amalga oshmoqda.

Arhiv

September 2010
M T W T F S S
« Aug    
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930