
Тошпўлат ака, жавобингиз нисбатан олдингидан босиқ, имлоингизда ҳам дипломатия бор, буни тан олиш керак. Партия мактаби нафақат мусулмонлар билан курашишни балки дипломатияни хам ўргатган экан.
Исмингни яширибсан дебсиз, лекин ақиллик одамга бу хам сир эмас. Шу кеча кундизда Каримов режими мусулмонларни ёппасига, жисмонан, маънан қираётган бир вақтда ошкора қилишлик мантиққа тўғри келмайди. Буни қаранг ёлғиз эмассиз. Каримов хам айни сиз билан бир фикирда, барча қилган қабохатларини мусулмонларга тўнкаш устаси. Умуман сиз, бекор мухожиратга чиққансиз, Ўзбекистонда сиз мусулмондарга қарши, Исломга қарши кўп амалий ёрдамингиз керак бўларди.
Менга келсак, мен, мусулмонман, лекин “ваххобий” эмасман. Ваххобийликдан бирортаси бахс очса унга хам етарли гапларим бор инсонман. Мусулмонман деган инсонни хеч кимдан дунёқараши сир эмас, бу маълум барчага. Кимсан? – Мусулмон дегунча инсоннинг ичи таши кўринади. Менда исмим сир бўлсада, мафкурам очиқ. Бир инсоннинг дедиги гапга эмас, унинг сўничи амалга қараб бахо бераман. Кимдир мусулмон деганди, қилмаган ишига айбдор инсон гавдаланади, Исломни ёмон кўрган инсоналарга мусулмонлар террорист бўлиб кўринади. Бу дунёда бунинг хар иккисидан бирини танлашга Оллох хуқуқ берган, танлаганингизни танлаб олинг, хаммамизга хам оз қолди қабрга кирганимизда бундай имконият бўлмайди. Қари ёки ёшнинг фарқи йўқ. Росулуллоҳ (сав) айтганларидек: “мен намозда ўнг томонимга салом бераман, лекин чап томонимга салом беришга улгираманми билмайман” – деганлар. Davomi »
August 30th, 2010 | Category: Политика, Сиёсат, Фикрлар, Янгиликлар | Comments (8)