
“Янги Дунё” ўзбек мухолифати ташкил топганининг 20 йиллиги муносабати билан мухолифат фаолларига 10 савол билан мурожаат қилди.
Бизнинг суҳбатдошимиз – “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раиси, “Бирлик” халқ ҳаракати партияси МК Бош котиби, таниқли сиёсатчи ва ҳуқуқ ҳимоячиси Васила Иноятова.
Васила Иноятова Ўзбекистон ичида туриб фаолият кўрсатаётган кам сонли ҳуқуқ ҳимоячиларидан биридир. У 1989 -йил 19 октябр куни “Бирлик” сафига қўшилган. 1990- йилнинг 26 майидан Ҳаракатнинг Тошкент шаҳар Кенгаши котиби, 1991 -йилнинг апрель ойидан Марказий Кенгаш котиби. 2003- йилнинг 25 августидан “Бирлик” халқ ҳаракати партияси МК Бош котиби. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси. HRW, AI, WMD мукофотларининг совриндори. (Суратда: Тошкент шаҳрида “Бирлик” ўтказган намойиш). Давоми »
July 4th, 2009 | Туркуми: Янгиликлар |
Фикр билдиринг
Қарши шаҳридаги “Афсона” меҳмонхонасининг конференц залида “Ўзбекистон республикаси Хўжалик процессуал кодекси: тажриба ва истиқболлар” мавзусига бағишланган минтақавий семинар ўтказилди. Республика Олий Хўжалик Суди ва Германиянинг GTZ-техник ҳамкорлик жамиятининг “Марказий Осие мамлакатларида суд-ҳуқуқ ислоҳотларини қўллаб қувватлаш” дастури томонидан ташкил этилган бу семинарда Давоми »
July 4th, 2009 | Туркуми: Янгиликлар |
Фикр билдиринг

Ислом Каримовнинг топшириғи билан шоир Юсуф Жумани ўлдиришмоқчи эканлигини очиқ айтишмоқдалар. Вашингтонда пекитлар 6 июльдан бошлаб яна тикланмоқда. Юсуф Жумани озод қилиш ҳаракатига қўшилинг. 2009-йил 1 июль куни Шоир Юсуф Жуманинг қизи Феруза Жаслиқ турмасига бориб дадаси билан учрашувга муваффақ бўлди. Феруза кута-кута олган икки соатлик учрашув 20 дақиқага бормасдан Жаслиқ турмаси ходимлари томонидан тўхтатилган. Давоми »
July 3rd, 2009 | Туркуми: Янгиликлар |
Фикр билдиринг
Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007- йил 3 январдаги 2-сонли “Уй-жой қурилишига, уни реконструкция қилишга ва сотиб олишга ипотека кредити бериш тўғрисида”ги Низоми талабига биноан, Ўзбекистон республикасининг ҳар бир фуқароси талаб доирасида кредит маблағлари олиш ҳуқуқига эга, аммо… Ўзбекистон республикаси “Уй – жой” Кодексининг 11-моддасига асосан, Давоми »
July 3rd, 2009 | Туркуми: Янгиликлар |
Фикр билдиринг
Ёдгор Турлибеков

Аниқ биламанки, уруш қизғин, 1944- йилнинг июнь ойларининг бирида эртанги олмалар пиша бошлаган кунлар эди. Бизлар одатдагидай ёз келиши билан қишки ҳовлимиз жойлашган тепаликдаги қўрғонда фақат молларимизни қолдириб, ўзларимиз катта оиламиз билан пастдаги ёзги ўлкан ёнғоқ ва ўриклар остидаги узум ишкомлари туташган қалин сояли учта катта супаларга кўчиб ўтар эдик. Давоми »
July 2nd, 2009 | Туркуми: Янгиликлар |
Фикр билдиринг

АҚШда жойлашган Freedom House ташкилоти ўзининг йиллик ҳисоботида 1995 йилдан буён илк бор Россия ва Қирғизистонда яккаҳоким тузумлар қарор топганини айтган.
Шундай қилиб, ташкилотнинг ишонишича, 1990-йиллар бошида демократик ислоҳотлар йўлини танлаган Россия ва Қирғизистон собиқ шўро ҳудудидаги Ўзбекистон, Туркманистон ва Беларус сингари давлатлар қаторига қўшилган. Ҳисобот Шарқий Оврўподан Ороосиёга қадар демократик жараёнларда орқага кетиш бўлганини қайд этган. Давоми »
July 2nd, 2009 | Туркуми: Янгиликлар |
Фикр билдиринг
Бундан бир неча вақт аввалроқ мухолифат фаоллари “Озодлик”
радиосидаги носамимийлик, тарафкашлик ва яна бошқа қатор камчилик ҳамда жиддий нуқсонларга далиллар асосида бойкот эълон қилишганди. Ўшанда “Озодлик” радиосида ишлайдиган ака- ука бобожоновлар муассис бўлган пона деб аталадиган сайтда гўё “Озодлик” радиосига қарши бойкот эълон қилиш демократияга душманлик , дея ўзларининг ҳимоялари учун мақолалар эълон қилишди. Давоми »
July 1st, 2009 | Туркуми: Янгиликлар |
Фикр билдиринг

“Янги Дунё” ўзбек мухолифати ташкил топганининг 20 йиллиги муносабати билан мухолифат фаолларига 10 савол билан мурожаат қилди.
Бизнинг суҳбатдошимиз - айни пайтда АҚШда яшаётган таниқли мухолифат фаоли, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ва мустақил журналист Ёдгорбек Турлибеков.
Юсуф Расул: -Ўзбекистондаги мухолифат тарихи ҳақида нималарни биласиз? Бурунги замонларда ҳам бизда мухолифат бўлганми?
Ёдгорбек Турлибеков: -Мен тарихчи эмасман, лекин шу нарсани биламанки, ўтган замонларда ҳам бизда мухолифат бўлган. Кичик қавмлар ўзаро бирлашиб ўзига хос тузумларга эга бўлган хонликларга айланган. Уларни ўз мухолифлари бўлган. Тахт талашишлар, ўзаро ички курашлар ҳам ўзаро мухолифликдан келиб чиққан.
Лекин афсуски, қадимда ўзаро мухолиф гуруҳлар халқ эрки-иродасини ифода этмаган. Давоми »
July 1st, 2009 | Туркуми: Янгиликлар |
Фикр билдиринг

26 июнь куни Ташкилотлараро “Ҳамкорлик” уюшмаси ўзининг навбатдаги йиғилишини Стокҳолм шаҳридаги Халқаро Ҳуқуқ Ҳимоячилари Жамияти (ХҲҲЖ) офисида ўтказди.
Йиғилишда ушбу жамият раиси Муҳиддин Қурбонов, “БИРЛИК” партияси раиси ўринбосари Набибуллоҳ Норбўтаев, “БИРДАМЛИК” ҳаракати раиси ўринбосари Аваз Фаёзов ва ЭРК партиясининг Стокҳолм шаҳри бўйича котиби Маъруфжон Абдуғаффоровлар иштирок этди. Йиғилишда Ташкилотлараро “Ҳамкорлик” Уюшмаси раиси вазифасига бошқа кишини сайлаш, хорижда яшаётган ўзбеклар муаммоларини ўрганиш ва матбуот орқали мунтазам ёритиб бориш, шунингдек уларни ҳал этишга кўмаклашиш каби масалалар кўриб чиқилди. Давоми »
June 30th, 2009 | Туркуми: Янгиликлар |
Фикр билдиринг
2009 йил-“Қишлоқ тараққиёти
ва фаровонлиги йили”
Жиззах вилояти, Зарбдор туманида жойлашган, бир вақтлар чўлқуварларнинг маъмарий маркази бўлган Бўстон шаҳарчаси ўзининг меморий қурилиши жиҳатидан вилоятдагина эмас, балки республикада ҳам гўзал масканлардан бири ҳисобланарди. Мустақилликка эришганимиздан кейин мол-мулкни хусусийлаштириш тадбирлари бошланди. Тўғриси, бундан “учар” тадбиркорлар унумли фойдаландилар. Давоми »
June 30th, 2009 | Туркуми: Янгиликлар |
Фикр билдиринг